Қўнғиротлик маст эркак маст қўшнисини пичоқлаб қўйди

2019 йил 23 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани Нурмуҳаммедов кўчасида яшовчи И.Қ. маст ҳолда Ўзбекистон кўчасида жойлашган тўйхона ҳовлисида ўзаро жанжал туфайли маст ҳолда бўлган қўшниси И.С.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада И.С. касалхонага ётқизилиб, И.Қ.қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлимлар