Тахиятошдаги хонадонда ёнғин юз берди

Шу йилнинг 20 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани Қ.Айымбетов кўчасида жойлашган 9-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.

Ёнғин жойига зудликда 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 70 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан уйнинг 50 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби иситиш қозонининг носоз дудбурони. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлимлар