Тўрткўлда ўзбошимчалик билан уй қурган фуқаронинг тақдири нима бўлди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги        ПФ-5421-сон фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида” ги 461-сон қарорига асосан:

Жисмоний шахс (унинг қонуний вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза бериши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Тўрткўл туман Давлат хизматлари марказининг 2019 йилнинг  1-ярими иш режасига (режада фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида I ва  II гуруҳ ногиронларига давлат хизматларини сайёр тартибда кўрсатиш белгиланган) асосан 2019 йил 13 март куни Тўрткўл туман давлат хизматлари маркази бўлими бошлиғи Токимбетов Достан Рустамович томонидан Тўрткўл туман Ўзбекистон ОФЙ худудида яшовчи I-гуруҳ ногиринилиги бўлган фуқаро Бекетов Азат Шарафатдиновичнинг  ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ариза сайёр тартибда яшаб турган турар жойига борган холда қабул қилинди.

Фуқароларга яратилган бу енгилликлардан фуқаро А.Бекетов жуда хурсанд бўлиб, Давлат хизматлари агентлигининг ривожланишида эзгу тилаклар билдириб ўтди.

Шу жумладан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси муддати тугашига жуда кам вақт қолганлигини эслатиб ўтамиз.

Тўрткўл туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Д.Токимбетов.

Бўлимлар