O’zLiDeP фаоллари Мўйноққа озиқ-овқат маҳсулотлари ва 1,5 минг туп кўчат олиб боришди

 

Хабарингиз бор, шу кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида Орол денгизининг қуриган ҳудудларини ўрмонзорга айлантириш мақсадида саксовул уруғини экиш ишлари якунланиб, қурилиш ишлари  жадаллик билан олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатишга қаратилган бир қатор самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ушбу муаммо бугунги кунда юртимиздаги ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмаяпти.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан “Мўйноққа хизмат – беғараз ёрдам” шиори остида  партия фаоллари, туман ва шаҳардаги тадбиркорлар ва фермерларнинг беминнат ҳиссаси - картошка,  ўсимлик ёғи, гуруч, пиёз, сабзи, ун, ошқабоқ жами озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш анжомлари ва қурилиш учун махсус кийим-кенчаклар, 1 минг 500 туп кўчатлар Мўйноқ туманига етиб келди.

 

– Партиямиз фаоллари Мўйноқ тумани ва Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазиятнинг салбий оқибатларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатишга баҳоли қудрат, беминнат ёрдам қўлини чўзишга қарор қилдик деди – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари М.Бекназарова.   

Шу сабабли депутатлар, партиямиз фаоллари билан биргаликда Оролбўйи минтақасидаги қурилиш ишларида жалб қилинган ҳашарчилар учун қурилиш анжомлари ва махсус кийим-кенчаклар озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиб, уларнинг ҳолидан хабар олишни мақсад қилдик.

Ҳақиқатдан ҳам Президентимизнинг Мўйноқ туманини ривожлантиришга қаратилган эътибори ўлароқ бу ерда самарали ишлар олиб борилмоқда. Мўйноқни кўзимиз билан кўриб, ҳақиқатдан ҳам бу ерда кўп қабатли уй-жойлар қуриш учун ишларнинг олиб борилаётганлиги, янгидан қад ростлаган иншоатларнинг қурилганлиги, аҳолининг юзида қувонч кўзида эса нур порлаётганлигини кўриш мумкин.  

Қолаверса партиямиз сафдошлари тумандаги 3-сонли ва 5-сонли ўрта таълим бериш мактабларининг ён атрофларига турли хил мевали кўчатлар экилди.  Мақсадимиз эса озгина бўлса ҳам Мўйноқ туманининг гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссамизни қўшишдир.     

Оммавий хайрия тадбиримиз  давомида “Ҳаким ота” махбарасини зиёрат қилиб, ота-боболаримиз руҳига қурони тилобат қилинди. Мўйноқ туманидаги эко музейига, “Кемалар қабристони” га ҳам саёҳат ташкил қилинди.

Тадбир санъаткорларнинг кўй-қўшиқлари билан давом этди. Партиямиз фаоллари бундай хайрия ишларини келгусида ҳам ташкил этишни  мақсад қилиб қўйишди.

                                                                               

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Бўлимлар