Нукусда уйида салкам 20 минг шиша «Қаратаў» сақлаётган фуқаро қўлга олинди

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган 2 та “ДАМАС” русумли автомашиналар тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Қ.Қ ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2.844 шиша “Қаратау” номли ароқларни сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган, ҳамда унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш мақсадида сақлаб қўйилган умумий қиймати 233,9 млн. сўмлик жами 19.687 шиша алкоголь маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Қ.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бўлимлар