#bookchallenge: мактабларга китоб совға қилиш анъанасини Чимбой тумани прокурори ҳам давом эттирди

Президент ташаббуси билан республика бўйлаб қизғин давом этаётган "Book challenge" мактабларга китоб совға қилиш анъанаси Чимбой тумани 2-секторда ҳам давом этди.

Бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

Совға учун ўзбек адабиётининг энг нодир асарлари танлаб олинди. Китоблар туман прокурори раҳбарлигидаги 2-секторга қарашли «Тазғара» овул фуқаролар йиғинидаги энг чека ҳудудда жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига топширилди.

Китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб аҳлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади.

Туман прокурори иш ўрганувчи ёрдамчиси Ислам Юлдашев

 

Бўлимлар