Шавкат Мирзиёев: "Келаси беш йилда Қорақалпоғистонда 400 километрлик сув тармоқлари янгидан қурилади"

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди. Маъруз тўлиқ матни "Еркин Қарақалпақстан" газетасида эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида Қишлоқларда ичимлик суви таъминоти тармоқларининг янада кенгайтириш ва модернизациялаш дастури ишлаб чиқилаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Қишлоқларда ичимлик суви таъминоти тармоқларининг янада кенгайтириш ва модернизациялаш дастури ишлаб чиқилмоқда.

Келаси беш йилда Қорақалпоғистон Республикасида 400 километрлик сув тармоқлари янгидан қурилади, 285 километрдан ортиқ сув тармоғи тамирланади, 62 сув қудуғи қурилиб, реконструкцияланади.

Осиё ривожланиш банкининг 117 миллион долларлик маблағи жалб этилиб, Амударё, Беруний, Мўйноқ, Қўнғирот, Нукус ва Қораўзак туманларида 512 километрлик ичимлик суви тармоғи қурилади. Бундан ташқари, 433 километрлик сув тармоғи ва кўплаб сув қурилмалари реконструкция қилинади. Шунинг натижасида республикамизда 200 минг халқнинг ичимлик суви билан таъминланиши яхшиланиб, бу дастурдаги кўрсаткич 85 фоизга етказилади".

Шавкат Мирзиёев: "Қорақалпоғистонда келаси беш йилда 806 километрлик 241 трансформатор пунктини қуриш ва ва реконструкциялаш режалаштирилмоқда"

Шавкат Мирзиёев: "Қорақалпоғистонда 5 йилда 79 автобус, 191 микроавтобус сотиб олинади"

Шавкат Мирзиёев: "2017 йили Нукус шаҳри, Чимбой, Қўнғирот ва Кегайли туманларида "Камолот" уйлари қурилади"

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Бўлимлар