Хўжайлида икки Nexia тўқнашуви натижасида 1 киши вафот этди

2019 йил 27 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида вақтинча яшовчи М.Ю. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Тазгара овули ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” йўлининг 58-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Д.П. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада ҳайдовчилар Д.П. ва М.Ю. ҳамда М.Ю. бошқарувидаги “Нексия” автомашинасида бўлган йўловчи Г.К.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчи Г.К. вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар