Жўқорғи Кенгес Раиси Қонликўлда сайёр қабул ўтказди

Қонликўл туманининг “Дослық” макон фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов иштирок этди.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар асосан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлерди қуриш, ўз тадбиркорлигини бошлаш, ишсизлик, тиббий ва коммунал хизмат кўрсатиш каби масалаларда мурожаат қилди.


Қабулда 10 дан ортиқ мурожаатларнинг маълум қисми жойида ўз ечимини топган бўлса, қўчимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган мурожаатлар бўйича мутасадди вазирлик, муассаса ҳамда ташкилотларнинг раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.


— Биз яшайдиган ҳудудда бир неча йиллардан буён газ муаммоси ечимини топмай, қишнинг кунлари ўтин харид қилиш, кўмир ёқиш ишлари бизни қийнаётган эди,— дейди “Жана қала” ОФЙ фуқароси Улбазар Сметова. — Тегишли жойларга мурожаат қилсақ ҳам муаммо ижобий ҳал бўлмади. Бугунги сайёр қабулда мурожаатимиз тингланиб, жорий йилнинг 1-август санасига қадар бу масала ўз ечимини топадиган бўлди.


Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасининг раиси Ҳ.Халимов иштирок этди.

Бўлимлар