Қорақалпоғистонга порох олиб киришмоқчи бўлишди

«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона постида порохнинг яширинча олиб кирилиши ҳолати тўхтатиб қолинди.

«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ходимлари порохнинг яширинча олиб кирилишини фош қилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган юк поездини божхона кўригидан ўтказиш давомида вагонларидан бирининг кўз илғамас бўшлиқларига 1 дона полиэтилен ўрам яширилганлиги фош бўлди.

Ушбу ўрам холислар иштирокида очиб кўрилганида эса, унинг ичига 240 гр. оғирликдаги порох яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 

Бўлимлар