Қорақалпоғистонда яна бир туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистонда яна бир туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сайтимиз орқали Амударё тумани ҳокимига ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун,  30 март куни Беруний тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Юсупов Сардор Эркабаевич тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги "KRuz.uz"га маълум қилди.

Бунга қадар Юсупов Сардор Эркабаевич Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Солиқ мажбуриятларини ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар