Нукусда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда тўқсондан ортиқ корхона ва ташкилот 400 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди. 



Меҳнат ярмаркаси доирасида Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали битирувчилари билан корхона-ташкилотлар ўртасида уч томонлама шартномалар имзоланди. 

Шунингдек, ишсиз фуқароларга Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилди.

Бўлимлар