#bookchallange: Прокуратура ходимлари Мўйноқдаги мактабларга китоб совға қилишди

Хабарингиз бор, республикамизнинг турли ҳудудларида #bookchallange бўлиб ўтмоқда. Бунда ҳар бир раҳбар ходим ўзи таҳсил олган мактабга китоб совға қилмоқда.
Шу йилнинг 30 март куни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг  Қоракалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан  Муйноқ тумани Учсой ОФЙда жойлашган 6-сонли ва Тикўзак ОФЙда жойлашган 7-сонли умумтаълим мактаблари кутубхоналарига  китоблар совга қилинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар берди. 

Маълумот учун, шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Т.Ерниязов, Қорақалпоғистон Песпубликаси прокурори Хидир Каримов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зумрад Бекатова ҳамда Жолдасбай Абдижамиловлар , Қорақалпоқ давлат университети Ўқув ишлари бўйича проректори М.Ибрагимов ва Чимбой тумани прокурори #bookchallange да иштирок этишди.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар