Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёдаги мактабга компьютер совға қилди

1 апрель куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қаҳрамон Сариев Амударё туманида бўлиб, тумандаги 31-сонли мактабда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Amunews.uz ёзмоқда. Хабарда айтилишича, шу куни Вазирлар Кенгаши Pаиси мактаб жамоасига компьютер совға қилган. Туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳам мактаб жамоасига қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

Бўлимлар