Хўжайли тумани ҳокимининг Instagramʻда саҳифаси очилди. Энди мурожаатлар жонли эфир орқали ҳам қабул қилинади

Хўжайли тумани ҳокими Женгис Эрмашевнинг Instagramʻда саҳифаси очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилмоқда. Ҳоким саҳифасида ҳозирча туман ҳаётига оид 5 та пост бор. Бунга қадар ҳокимлик томонидан халқ билан мулоқот қилиш учун "Хўжайли тумани ҳокимига мурожаат" телеграм гуруҳи очилганди. Унда ҳозирги кунда 9 мингга яқин фойдаланувчи бор. 

Туман ҳокимлигидан бизга маълум қилишларича, Ж.Ермашев энди Instagramʻда жонли эфир орқали ҳам мурожаатларни қабул қилишни режалаштирмоқда экан.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Қорақалпоғистонда Хўжайли ва Қораўзак тумани ҳокимликлари телеграмда халқ билан мулоқотни йўлга қўйган. Қўнғирот тумани ҳокими эса Facebookʻда расмий саҳифа очган.

П.С: Мақтаниш деманг-у, Қорақалпоғистонда яхши анъана қўлга қўйиляпти.  Раҳбар ҳодимлар халқ билан мулоқотга киришишга ҳаракат қилмоқда. Бошқалардан ҳам кутиб қоламиз...

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар