#Online: МИБ директори Нукусда сайёр қабул ўтказмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1 апрель куни Қўнғирот туманидаги 10-мусиқа мактаби биносида Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ ва Шуманай туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида тингланган мурожаатлар асосан табиий газ ва электр энергиясига уланиш, алимент нафақаси ҳамда корхона ва идоралардан иш ҳақини ундириб бериш масалалари билан боғлиқ бўлди.

Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.

Айни пайтда МИБ директори Ботир Қудратхўжаев Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Қорақалпоғистоннинг барча туманларидан фуқароларни қабул қилмоқда. Жараёнлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот бериб борамиз.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

 

Бўлимлар