Турар жойингизга мулк ҳуқуқи эътироф этилмаганми?

Уй-жой масаласи жамият пайдо бўлишининг дастлабки даврлариданоқ долзарб бўлган. Ибтидоий жамоа даврида табиат инжиқликлари ва хавф-хатардан ҳимояловчи бошпана, ҳозирги замонавий жамиятда эса эҳтиёжлар қаторига кирди.

Ҳеч бир уйлаб кўрганмисиз, ўз оила аъзоларингиз билан яшаб келаётган шинам хонадонингизга мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат мавжудми, ер участкасига бўлган ҳуқуқий ҳужжатчи? Агар турар жойингиз ўзбошимчалик билан қурилган бўлсачи, хўш бу муаммонинг ечими қандай? Қаерга мурожаат қилиш керак?

УНДА ШОШИЛИНГ 2019 ЙИЛ 1 МАЙГАЧА УЛГУРИНГ!

Президентимизнинг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги Фармони асосида 2019 йил 1 майгача ўтказилаётган акцияда фаол иштирок этинг ва имконни қўлдан бой берманг.

Ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун яшаш жойингиздаги давлат хизматлари марказига мурожаат қилинг.

Давлат хизматлари марказига фақат мурожаат қилувчининг паспорт нусхаси, оила аъзолари, ерга эгалик қилган муддат ва иморат қурилган вақт тўғрисида маҳалла ёки овул(қишлоқ) фуқаролар йиғинидан маълумотнома тақдим қилинади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида умумий ҳисобда 11 иш кунида комиссия аъзолари томонидан иморатга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ҳурматли фуқаролар, давлатимиз раҳбарининг ушбу Фармони кўплаб юртдошларимизнинг уй-жойга эгалик ҳуқуқига эришишига катта имконият беради ва бу имкониятдан унумли фойдаланиш керак.

 А.ОРАЗЫМБЕТОВ

 

Бўлимлар