#bookchallange:Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлар Федерацияси раиси ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

Барчамизга маьлум, Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 19 март куни жойларда аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, хотин-қизларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтган эди.
Мамлакатимизда бу ташаббус давлат органлари, кенг жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда ва бутун Ўзбекистон бўйлаб китоб совға қилиш акцияси бошланди.
Жорий йилнинг 30-март санасида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлар Федерацияси раиси Ахмет Нағметович Урумбаев ўзи таҳсил олган Нукус шаҳридаги 3-сонли умумтаьлим  мактаби кутубхонасига  китоблар совға қилди. Бу ҳақида Федерацияси Матбуот хизмати бизга хабар берди. 
Мазкур акция федерациясининг туман, шахар жамиятларида давом этмоқда.

Бўлимлар