Кегейли тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Батирбай Байжанов 1-апрел куни Кегейли тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусий корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "KRuz.uz" манбаси хабар берди.

Бунга қадар Батирбай Байжанов “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси Кегейли туман филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар