#bookchallange: МИБ директори Қорақалпоғистонлик ёшларга китоб ҳадя этди

3 апрель куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратходжаевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги ўтказаётган сайёр қабули Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудида ўтказилди.

Алоҳида айтиб ўтиш жоиз, уч кундан буён давом этаётган сайёр қабулларда кўплаб муаммолар ҳал этилмоқда ва аҳолини қийнаётган муаммолар қабулда қатнашаётган мутасаддилар ёрдамида ўз ечимини топмоқда.  

Шунингдек, МИБ директори Б.Қудратходжаев сайёр қабулдан сўнг, Президентимиз ташаббуси асосида ташкил этилган “Book challenge” лойиҳаси доирасида Чимбой туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларга 70 дан ортиқ турли бадиий, тарихий ва маънавий китобларни топширди.

Мақсад - ёшларимиз тафаккурини янада таран, салоҳиятларини юксак бўлишига ҳисса қўшиш.

 

Мажбурий ижро бюроси

Бўлимлар