“Бургут” ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

Шу йилнинг 4 апрель куни Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округи 21131 ҳарбий қисмда “Бургут” ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичи ўтказилди.

 Финал босқичига етиб келган Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий босқичларида ғолиб бўлган жамоалар яъни, 1-минтақавий босқич ғолиби Амударё Дурман касб-ҳунар коллежининг “Лочин” жамоаси, 2-минтақавий босқич ғолиби Қўнғирот Тиббиёт коллежи “Посбонлар” жамоаси, 3-минтақавий босқич ғолиби Чимбой Қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежининг “Бургутлар” жамоаси,
 4-минтақавий босқич ғолиби Қорақалпоқ давлат университети академик лицейининг “Жанговар” жамоалари ўзаро беллашдилар.


 Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг саралаш босқичи жорий йилнинг февраль ойида, туман ва шаҳар босқичи март ойида ўтказилган эди. 

Мусобақа якуни бўйича фахрли 1-ўринни Қорақалпоқ давлат университети академик лицейининг “Жанговар” жамоаси, 2-ўринни Қўнғирот Тиббиёт коллежининг “Посбонлар” жамоаси ҳамда 3-ўринни Амударё Дурман касб-ҳунар коллежининг “Лочин” ва Чимбой Қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежининг “Бургутлар” жамоалари эгаллашди.

фото: Ислам Турганбаев

Бўлимлар