#bookchallangeʻдан зерикканлар учун: Қорақалпоғистонда биринчи "кўча кутибхонаси" очилди

Нукус тумани ҳокими ва Ёшлар иттифоқи Нукус тумани кенгаши ташаббуслари билан Нукус туманида Қорақалпоғистондаги биринчи "кўча кутибхонаси" очилди.


Ёшлар иттифоқи Нукус тумани кенгаши раиси Қуўаныш Моятдинов сўзларига қараганда, "кўча кутибхонаси" ҳозирда 80 га яқин китоблар жамланмаси бор. Ўқувчилар шу китоблар орасидан ўзларига ёққан китобларни ўқиб яна жойига қўйиб кетишади.  Агар кимдир китоблар сонини кўпайтиришга ҳисса қўшмоқчи бўлса, шу ерга қўйиб кетиши ҳам мумкин экан. 

Маълумот ўрнида бу кутибхонада Қорақалпоғистондаги биринчи "кўча кутибхонаси" бўлди. Шубҳа қилсангиз, "кўча кутибхонаси" Нукус тумани, "Дарсан" кўчаси бўйида жойлашган. Келиб кўришингиз мумкин. Китоблар мутлақо бепул. Кутибхонага ҳеч қандай қулф ўрнатилмаган ва қоравул ҳам йўқ. Лекин китобхонларга битта шарти бор: олган китобингизни ўқиб бўлиб албатта яна кутибхонага қўйиб кетишлари керак. 

Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар