Ички ишлар вазири ўринбосари Қорақалпоғистонга нега келмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарларининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларидаги сайёр қабуллари шу йилнинг 10-11 апрелида ташкил этилиши кутилмоқда.

Учрашувлар Нукус шаҳри, Тахиятош, Нукус, Амударё, Хўжайли туманларида ўтказилади. Нукус Олимпиада резервлари мактаб интернатида 10 апрель, соат 10:00 да сайёр қабул бўлиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  Матбуот хизмати "KRuz.uz" маълум қилди.

Қўнғирот, Мўйноқ, Қанликўл, Шумонай туманлари фуқаролари Қўнғирот тумани Маданият саройида 10 апрель, соат 15:00 да бўладиган учрашувда иштирок этиши мумкин. 

Тўрткўл, Элликқальа, Беруний туман халқи эса Тўрткўлдаги Жамбас қала ОФЙда 11 апрель куни, соат 10:00 да қатнашиши мумкин.

Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой ва Кегейли тумани фуқаролари Чимбой туманидаги Болалар мусиқа мактабида 11 апрелда, 15:00 да ташкил этилади.

Мурожаат ва шикоятлар Ички ишлар вазири ўринбосалари томонидан кўриб чиқилади ва ўрганилади. 

Бўлимлар