Хўжайли прокурори ёшлар билан учрашди. Ёшлар туман прокуратурасига саёҳат қиладиган бўлишди

Хўжайли тумани транспорт касб-ҳунар коллежида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман прокурори М.Каршиев, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси Х.Эргашев, туман ҳокими ўринбосари Қ.Сейтмуратов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Жолдасбаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Х.Халмуратов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижтимоий-ҳуқуқий масалалар ва жиноятчиликлар профилактикаси бўлими мудири М.Альжанов иштирок этди.

         Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари, ўқувчи ёшлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди, шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, таълим муассасаларида давоматни тўлиқ таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган қоидабузарликларга сабаб бўлаётган омилларни ўрганишга қаратилган таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашишди.

         Ўқувчилар томонидан билдирилган  “Ёшлар иттифоқи томонидан “Суд ва ёшлар” лойиҳаси ўтказилиб, ёшларнинг суд органлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида жойлардаги судларга ёшларнинг экскурсиялари ташкил этилар эди, биз ёшлар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар идоралари иш тартиби билан янада яқинроқ танишишимиз мумкинми?” –  деган таклифи туман прокурори М.Каршиев томонидан маъқулланди ва ёшларга туман прокуратурасига экскурсия ташкил қилишига рухсат берди.

         Шунингдек, туман прокурори айнан вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда яқиндан ёрдам берадиган янги ғоя ва ташаббусларлар зарурлигини алоҳида таъкидлаб, бу бўйича янгича ёндашувлар, таклифлар ишлаб чиққан ёшларни шахсан ўзи рағбатлантиришини эълон қилди.

         Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан бадиий китоблар билан тақдирланди.

         “Прокурор ва ёшлар”  учрашуви лойиҳаси доирасида масъул ташкилот вакиллари тумандаги 1-сон Мехрибонлик уйига борилди ва улар билан суҳбатлашиб, китоб ўқишнинг аҳамияти, билимли, одобли, ҳақиқатгўй инсон бўлишлик  инсонийликнинг олий мезонларидан эканликлари таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, болаларга қизиқарли эртак китоблари совға  қилинди.

Бўлимлар