Нукус туманида  салкам 1,5  млн сўмлик тўранғилларни ноқонуний равишда чопиб олиб кетаётганлар ушланди

Коракалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш куўмитасининг инспекция бош мутахассиси К.Клишов томонидан тезкор рейд ишлар давомида Нукус тумани фуқароси А.У. А.Б  тумандаги "Бекбай" ўрмон хўжалигидан ноқонуний равишда 13 см бўлган 8 дона тўранғилларни чопиб олиб, ўсимлик дунёсига жами 1  млн 459 минг 656 сўмлик зарар етказган. Бу ҳақда  "КРуз.уз" Коракалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси хабар берди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган.

Бўлимлар