Нукусда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кубоги бўлиб ўтди

Нукусда 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақада Тўрткўл, Амударё, Чимбой, Кегейли, Қанликўл, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳридан 78 нафар ёш спортчи 11 вазн тоифасида рингга чиқди.

Хўжайли туманидан Султонбек Тилепбоев, Илҳом Жумабоев, Амударё туманидан Оғабек Давлатбоев ва мезбон жамоа вакиллари Расул Тўраниёзов, Ғанибой Йўлдошев, Давлатмурод Тожиддинов, Нурфайёз Қарлибоев, Оналбой Қурбонниёзов, Ислом Нурниёзов мусобақа шоҳсупасининг юқори поғонасидан жой олди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Бўлимлар