Хўжайли тумани ҳокими Нукусдаги ўзи ўқиган мактабга китоблар жамланмасини совға қилди

Хўжайли тумани ҳокими  Ж.Ермашев ўзининг Instagramʻдаги саҳифасида Нукус шаҳридаги ўзи таҳсил олган 34-сонли умумтаълим мактабига китоблар совға қилганлиги ҳақида ёзди.


Ҳоким ўзи ўқиган мактабда ўқувчилар билан учрашар экан, уни  Ершад исмли дуторда қўшиқ айтадиган болакай лол қолдирганини таъкидлаб ўтган.

Ўша болакай дуторни қандай чалганини ҳокимнинг Instagramʻдаги саҳифасида кўришингиз мумкин.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

Бўлимлар