Метерологлар Қорақалпоғистонда қачон қор ёғиб, совуқ тушишини айтишди

Ушбу ҳафта охирида Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида қор ёғиб, совуқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда darakchi.uz хабар бермоқда.

Гидрометеорология Маркази хабарига кўра, Қорақалпоғистонда кескин совуқ тушиши кутилмоқда. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиб, ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилади. 17-19 ноябр кунлари ҳаво ҳарорати тунда —2…-7 даражагача совиб, кундузи  —2…+3 даражани ташкил қилади. 

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Бўлимлар