ДХМ Амударёнинг чекка ҳудудида уйма-уй юрди

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари 6 апрел куни туманнинг олис ҳудуди ҳисобланган Бердах ОФЙдаги хонадонларда бирма-бир кириб чиқишди.
Амударё тумани Давлат хизматлари марказининг бизга берган маълумотига кўра, бу жараён 1 майда ниҳоясига етадиган акциядан халқни хабардор қилиш ва уларнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ташкил қилинган.

Марказ ходимлар уйма-уй юриш давомида ноқонуний қурилган уйларни расмийлаштириш учун 151 нафар фуқародан учун аризалар  аризалар қабул қилинган ва шу куни Бердах ОФЙ биносида фуқаролар мурожаатлари тегишли тартибда кўриб чиқилган.

Бўлимлар