Нукус туманидаги “Прокурор ва ёшлар” учрашувида 4 та ёш умумий қийматда 211 млн. сўм кредит оладиган бўлди

Нукус тумани 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман прокурори Ш.Алламбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси Х.Эргашев, туман ҳокими ўринбосари М.Таджетов,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Қ.Моятдинов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижтимоий-ҳуқуқий масалалар ва жиноятчиликлар профилактикаси бўлими мудири М.Альжанов иштирок этди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари, ўқувчи ёшлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди, шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, таълим муассасаларида давоматни тўлиқ таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган қоидабузарликларга сабаб бўлаётган омилларни ўрганишга қаратилган таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашишди.   Ўқувчилар томонидан билдирилган  ёшларнинг прокуратура органлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёшларнинг экскурсиялари ташкил этилар эди, биз ёшлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар идоралари иш тартиби билан янада яқинроқ танишишимиз мумкинми?” –  деган таклифи туман прокурори Ш.Алламбергенов томонидан маъқулланди ва ёшларга туман прокуратурасига экскурсия ташкил қилишига рухсат берди.

 Шунингдек, туман прокурори айнан вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда яқиндан ёрдам берадиган янги ғоя ва ташаббусларлар зарурлигини алоҳида таъкидлаб, бу бўйича янгича ёндашувлар, таклифлар ишлаб чиққан ёшларни шахсан ўзи рағбатлантиришини эълон қилди.

Туман ҳокими ўринбосари М.Таджетов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнь кунги “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури ҳақида”ги ПФ-5466-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилаётган амалий ишлар ва ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, амалиётда самарали бизнес лойиҳалар тузиш ва ёшларга яратилган имкониятлар, имтиёзли кредитлар, ҳозирги кунда солиқ тизимидаги янгиликлар ҳақида ёшларга айтиб ўтди.

     

         Лойиҳа доирасида 11 нафар кам таъминланган оила фарзандаларига спорт формалари топширилди.

 Ўтазилган тадбир давомида ўз фалотиятини йўлга қўймоқчи бўлган 4 нафар  ёш тадбиркор Реймбаев Шарапат Қуўатбаевичга «Иссиқхона ташкил этиш» учун 27 000 000 сўм, OK VETTOM SPORT МЧЖга «Сунъий қопламали спорт майдончасини қуриш» учун 150 000 000 сўм, Генжебаева Гөззал Жаңабаевнага «Чорвачиликни ривожлантириш» учун 30 000 000 ва Қыдырбаева Камила «Тикувчилик цехини йўлга қўйиш» мақсадида 4 000 000 сўм имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатлар топширилди.

  Лойиҳаси доирасида 4 нафар ёшлар ишга жойлаштирилиб, ташкилотчилар томонидан «Меҳнат дафтарча»лари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

 Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан бадиий китоблар билан тақдирланди.

“Прокурор ва ёшлар”  учрашуви лойиҳаси доирасида «Ёшлар тадбиркорлик кластери»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди ва ёш тадбиркор Шарибаева Саҳибжамал билан суҳбатлашди.

Бўлимлар