Термиздаги Халқаро бахшичилик санъати фестивалида қорақалпоғистонлик икки нафар ёш бахши ғолиб бўлди

Термиздаги Халқаро бахшичилик санъати фестивалида қорақалпоғистонлик икки  нафар бахши ғолиб бўлди

Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида республика бахшиларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди. 

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ижод қилаётган 87 нафар бахши, оқин ва жировлар қаторида қорақалпоғистонлик санъаткорлар ҳам фаол иштирок этди.

Уч йўналиш бўйича ташкил этилган танловда иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишларини тажрибали ҳакамлар ҳайъати очиқ ва холислик тамойиллари асосида баҳолаб борди.

Якунда очиқ овоз билан достон куйлашда  ҳамюртимиз Ерисбай бахши .Асқаров фаҳрли 1-ўринни қўлга киритиб, диплом ва 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан ҳамда Муҳаммед бахши Торебеков 3-ўринни эгаллаб диплом ва 3 миллион сум пул мукофоти билан тақдирланди.

Жиров ва оқинлар йўналишида Саламат жиров Аяпов 2-ўринни қўлга киритди ва диплом ҳамда 4 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур фестивалдаги фаол иштироки учун юртдошларимиздан М.Аекеев, Л.Мухаммеддинова ва Б.Асқаровалар ҳам диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Халқаро фестиваль қизғин давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар