Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Конституция — ҳар бир давлатнинг миллий ҳуқуқ тизимининг асосини ташкил қилиб, у нафақат давлат қурилиши, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкиллаштириш тамойилларини, балки ундаги ижтимоий ҳаётнинг меъёрларини ҳам белгилаб берувчи асосий Қомус ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қиланган сана суверен республикамизнинг ривожланишида ва эркин фуқаролик жамият қуриш йўлида алоҳида аҳамиятга молик бўлган байрам сифатида ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди.

Жорий йил Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 26 йил тўлди.

Ушбу сана муносабати билан 9-апрель куни пойтахтимиздаги Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театрида тантанали мажлис бўлиб ўтди.

Табдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раислари, Жўқорғи Кенгес депутатлари, ҳукимат аъзолари, вазирлик, муассаса, корхона, ташкилот, таълим муассасаларининг раҳбарлари, студент ёшлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси С.Турманов сўзга чиқиб, барчани Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгаши номидан табриклади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Конс­титуциясининг халқимиз ҳаётидаги, элимиз ривожланишидаги касб этган ўрни, аҳамияти ҳақида маъруза қилди.

Байрам тадбири республика санъаткорларининг иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Бўлимлар