#bookchallenge Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўзи таълим олган мактабига китоблар совға қилди

Бугун, 11-апрель куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.С.Данияров ўзи таълим олган мактабига китоблар совға қилди.

Бир-биридан ажойиб, ранг-баранг, чуқур маънога эга 100 дан ортиқ бадиий китоблар, Нукус шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 37-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ва ундаги ўқувчи ёшларни қувонтирди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов, шунингдек А.Данияров билан бирга таълим олган синфдошллари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани прокурори ўринбосари Д.Асқаров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жавобгар ҳодими, капитан А.Қыдырбаевалар иштирок этди.

А.Данияров устози З.Айтешова билан суҳбат давомида, ўқувчилик давридаги лаҳзаларни эслади ва устозига миннатдорчилигини билдирди.

-Мен ўзим таълим олган мактабимга, синфимга ташриф буюрганимда, бугунги янгиланган, замонавий қиёфасини кўриб, ундаги ҳар бир замонавий стол, стул ва ҳар бир кичик жиҳозларда ҳам юртимиз ёшларига бўлган юқори даражадаги эътибор мужассамлигини барча ёшларга айтгим келади. Сабаби, устозим билан биз таълим олган пайтларимизни эска олар эканмиз, бугунги таълим шароитлари, болалар ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар сезиларли даражада фарқланади. Бугуннинг ёшлари ўз истеъдодларини намойиш этишлари учун барча имкониятлар мавжуд. Бу мактабдан кўплаб истеъдодли келажак қурувчилари чиқишига ва уларга ўз совғам орқали таълим жараёнларига ўз ҳиссамни қўша олсам бундан жуда хурсанд бўламан, - дейди А.С.Данияров

Индира Мәмбетназарова

Бўлимлар