Лицензиясиз сотилаётганлар "Qarataw"лар савдосига чек қўйилди

 

Ноқонуний ишнинг бошга ташвиш келитириши неча минг асрлар давомида ўз тасдиғини топиб келаётган ҳақиқатлардан бири ҳисобланади. Шунга қарамасдан, юртдошларимиз томонидан билиб, билмасликка олишга ҳаракат қилаётган, ўзларини эшитиб, эшитмасликка олаётган, ноқонуний фаолият билан, айниқса инсон саломатлигига зарар келтирувчи алкоголь маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар сафи кенгайиб бормоқда. 
Мана шундай савдо фаолиятини, яъни “ ноқонуний йўл билан бўлса ҳам оиламга даромад келтирсам бўлди да” қабилида иш тутаётган Хўжайли тумани Водник ОФЙ истиқомат қилувчи Л.У.нинг ноқонуний фаолиятига Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси ходимларининг навбатдаги назорат тадбирларида чек қўйилди.
Тадбир давомида фуқарога тегишли бўлган 4 турдаги жами баҳоси 1 миллион 296 минг сўмлик тегишли ҳужжатларсиз(лицензиясиз) сотилаётган алкоголь маҳсулотлари холис гувоҳлар иштирокида вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинди.
 “Тадбиркорлик билан шуғулланиб, юртимнинг истиқболига, иқтисодий ривожланишига ҳиссамни қўшаман, янги иш ўринларини яратаман”  деган инсофли тадбиркорларимиз учун мамлакатимизда барча имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Баъзида эса ўйлаб қоласан киши, наҳотки яратилган шароитлардан эгри йўлда фойдаланишни мақсад қилган бу каби “ишбилармонлар” бир кун келиб солиқ органлари томонидан “яхшигина бизнеслари”га зарар етишини, яъни ноқонуний фаолиятига чек қўйилишини ҳаёлига ҳам келтиришмаса?!  Хулоса эса ўзингиздан....

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Бўлимлар