Кегейлилик фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси судлари раҳбариятига мурожаат қилишди

Қорақалпоғистон Республикаси судлари раҳбариятининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда Маданият маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Маданият саройи» биносида 2019 йил 12 апрель куни сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 23 та фуқаро қабул қилиниб, шундан 5 таси жиноят ишлари бўйича, 4 таси маъмурий ишлар бўйича, 11 таси фуқаролик ишлари бўйича, 2 таси иқтисодий ишлар бўйича, 1 таси эса ишга тиклаш масаласи юзасидан мурожаатларни ташкил этади.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича 5 та, маъмурий ишлар бўйича 5 та, фуқаролик ишлари бўйича 11 та ва иқтисодий ишлар бўйича 2 та оғзаки мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилган.

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари буйича суди раиси Г.Базарбаева билан олиб борилган интервью асосида.

 

Бўлимлар