Чимбой тумани прокурор секторида бир қатор ишлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнин 4102-сонли қарори ижроси юзасидан Чимбой тумани прокурор секторида бир қатор ишлар амалга оширилди.       

  Сўнги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оиширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

         Чимбой тумани 2-сектор ҳудудида 3 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 2 та овул фуқаролар йиғини мавжуд. Ҳозирги кунда бу ҳудудда 5497 нафар оила 31797 ахоли истиқомат қилиб келмоқда.

         Сектордаги барча ҳудудда доимий сайёр қабуллар ташкил қилинган. Бу сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

         Хусусан 28.03.2019 йилда туман прокуратураси ташаббуси билан ташкил қилинган сайёр қабулда “Темир жол гузары” маҳалла фуқаролар йиғини Т.Жалекеев кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан Турған Жалекеев кўчасида жойлашган табиий газ ГРПсини ҳужжатлаштириб ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Орадан бир ҳафта ўтиб туман прокуратураси аралашуви билан Т.Жалекеев кўчасида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиб табиий газ ГРПсига ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўрнатилиб берилди. Натижада 15 та оила табиий газ билан таъминланди.

         Бундан ташқари ҳудуддаги барча кам таъминланган оилаларга мевали кўчатлар, бодринг, помидор полиз кўчатлари тарқатилди. 

         Шунингдек, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб қўвватлаш мақсадида туман прокурори ташаббуси билан кам таъминланган оилаларга 10 бошдан жўжалар тарқатилди.

         “Қаракол” маҳалла фуқаролар йиғини фархадская кўчасида яшовчи фуқаролар тоза ичимлик сувини тортиб беришда амалий ёрдам сўраб 2-секторга мурожжат қилдилар. Бу мурожаат туман прокурори томонидан назоратга олиниб, фархадская кўчасида яшовчи фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминланди.

        

Бундан ташқари 2-сектор томонидан кредит, бандлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа сохалар бўйича аниқланган муаммолар ижобий ҳал қилинмоқда.

Бизнинг энг олий мақсад Президентимиз Ш.М.Мирзиёеев айтганларидек “Халқ давлат идоралари учун эмас, балки Давлат идоралари халқ учун ҳизмат қилиши лозим.”

Туман прокурорининг иш ўрганувчи ёрдамчиси И.И.Йўлдашев.

        

 

Бўлимлар