Нукуслик фуқаро Дамас-2 олиш учун шартнома тузди, пулини ўтирди. Аммо...

Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ярашев Қамариддин Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси  1091 ишонч телефони орқали мурожаат қолдирган, дея ёзмоқда "Xabar.uz".

Истеъмочли «QQAVTOTEXXIZMAT» МЧЖ билан Дамас-2 автомобили учун шартнома имзолаган ва пул ўтказиб берган.  Аризага автосалон ходимлари автомашина келганини, аммо уни ўша ернинг ўзидан, яъни Нукусдан эмас, Хоразм вилоятидан олиши кераклигини маълум қилишгани сабаб бўлган.

Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари вазиятни ўрганиб чиқишди. Натижада ўша куннинг ўзида истеъмолчига Нукус шаҳрининг ўзида Дамас-2 автомашинаси топширилди.

Бўлимлар