Чимбойда бoқувчисидан айрилган эр-хотин холидан хабар олинди

«Ҳорманг» деган ҳолга қувват, «Бор бўлинг» деган ҳаммасидан зиёда деган қорақалпоқ мақолига амал қилиб, Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси директори ва марказ координатори Даўран Бабаназаров Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чимбой туман кенгаши раиси Жумамуратов Рахат билан биргаликда Чимбой тумани “Кенес” ОФИ да яшовчи бoқувчисидан айрилган эр-хотин Аўезов Қуўанишбай ва Ерназарова Сандигул опанинг уйига бориб, уларнинг холидан хабар олиб, уй олди томарқасига мева ва полиз экинларини экиб беришди.

-“Томорқа — қўшимча даромад манбаи” шиори остида ташвиқот-тарғибот ишлари туманда олиб борилгани боис маҳаллаларда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш учун ерлардан самарали фойдаланаётганлар кўпайганлигини уларнинг уй олди ерларига бир қарашта сезиш мумкун. Мана бизнинг уйимизга ҳам сизлар ҳар ҳил мевали ва полиз экинларини олиб келиб, уларни еримизга биз учун экиб берганингиздан кўнглимиз тўлди. Кимнинг ерини эксанг, шунинг ғамини ўйлайсан деган доноларимиз сизлар ҳам бизни ғамимизни ўйлаб келибсиз кам бўлманг болаларим, деди Аўезов Қуўанишбай.

Бўлимлар