Нукусда 55 миллион 950 минг сўмлик "Play station" олиб қўйилди

Хулоса қилишга имкон берилмоқда, аммо....


Ноқонуний фаолият билан шуғудлланиб келаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларимизни ўз ишларини қонуний йўлга қўйиб олишлари учун бир ой олдин расмий огоҳлантирилиб, вақт берилмоқда. Аммо, шунга қарамасдан эгри йўлда фаолиятини юритишни ўрганиб қолган “тадбиркорлар” давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний иш олиб боришни ҳаёлларига ҳам келтиришмай, танлаган йўлида юришини давом эттирмоқдалар.


Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг Солиқ соҳасида хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги назорат тадбирларида Нукус шаҳри Кос-кол 2 посёлкасида истиқомат қилувчи “тадбиркор” А.П. томонидан пойтахтимиздаги 21-кичик тумани ҳудудида жойлашган рақамсиз иморатда ноқонуний равишда давлат рўйхатидан ўтмасдан “Play station” компьютер ўйинлари хизмати билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. 


  Назорат тадбирида фуқарога тегишли 5 турдаги  жами баҳоси 55 миллион 950 минг сўмлик телевизор ва "Play station" қурилмалари холис гувоҳлар иштирокида вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинди ҳамда келгусида фаолиятини қонуний тарзда олиб боришнинг афзалликлари ҳақида солиқ ходимлари томонидан тушунтиришлар берилди.


  Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Бўлимлар