"Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" бошқача #bookchalange қилди

Бугун, 13 апрел куни "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи", Филология фанлари номзоди, доц., Фарҳод Бобожонов Элликқалъа туманидаги ўзи таҳсил олган 49-сонли мактабга китоблар жамланмасини совға қилди. 

Таъкидлаш жоиз, айни кунларда Қорақалпоғистондаги бир қанча раҳбар ходимлар #bookchalange ни амалга оширмоқда. Бу галги китоб улашиш аксиясини Фарҳод Бобожонов бошқачароқ йўсинда ўтказди. Улар ўқувчиларга ўзи ёзган китобларни улашди. Китоблар ҳам шунчаки китоблар эмас. "Шахс имижи" ва "Ҳозирги ўзбек тили"... Бундан ташқари ёшларга бир қанча бадиий китоблар ҳам тақдим қилинган. 

Тадбир якунида Фарҳод Бобожонов ўқувчилар учун "Риторика ва имиджелогия" бўйича маҳорат дарсларини ҳам ўтди.

Бўлимлар