#bookchallenge МИБнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

     Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Азамат Ялгашевич Юлдашев ўзи тахсил олган, Амударё халқ таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумтаълим мактабига 100 дан ортиқ турли бадиий, тарихий ва маънавий китоблар топширди.

  Бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ аждодларимизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

Мажбурий ижро бюроси

Қорақалпоғистон Республикаси

бошқармаси матбуот хизмати

 

Бўлимлар