“Нукус деҳқон бозори”да алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

   Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан Нукуслик А.Қутлимуратов “Нукус деҳқон бозори” АЖ да ноқонуний равишда тегишли ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотларини сотиб турганлиги аниқланди ва “тадбиркор”га ишини қонуний давом эттириши учун бир ой вақт берилди.

  Лекин, фуқаро солиқчилар томонидан тақдим этилган расмий огоҳлантиришни назарига ҳам илмай, “нима ҳам қилишарди, менга шуниси фойдалироқ, кўпроқ пул топаман шу йўл билан” дея савдосини давом эттираверди. Солиқ ходимларининг навбатдаги назорат тадбирларида “тадбиркор”нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

  Тадбир давомида фуқарога тегишли бўлган 16 турдаги жами баҳоси 19 миллион 341 минг сўмлик алкоголь маҳсулотлари холис гувоҳлар иштирокида вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

 

 

 

Бўлимлар