Жўқорғи Кенгес Раиси бошчилигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда 3 та туман ИИБ бошлиқлари ишдан кетди

Жўқорғи Кенгес Раиси бошчилигидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича кенгайтирилган йиғилишда 3 та туман ИИБ бошлиқлари ишдан кетди

2019 йил 15 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Жўқорғи Кенгес Раиси М.Т.Ерниязов раҳбарлигида жиноятчиликга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишга бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда шаҳар ва туманларнинг 4 сектор раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этди. 
Мажлисда Муҳтарам Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчилик умуман йўқ бўлиши керак”, деб алоҳида таъкидлаб ўтканлиги, бу борада Қорақалпоғистон тажрибасини татбиқ этишни тавсия этганлиги айтилиб, шаҳар ва туманларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Билдирилган ишонч ва аниқ белгилаб берилган вазифаларга қарамасдан сўнгги пайтлари шаҳар ҳамда айрим туманларда қасддан одам ўлтириш жиноятининг ошиб бораётганлиги қаттиқ танқид қилинди. 

Жўқорғи Кенгеснинг "KRuz.uz"га берилган маълумотларига кўра,  Қўнғирот, Мўйноқ ҳамда Тахиатош туманлари ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида камчиликларга йўл қўйганлиги учун эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Шунингдек, бир қатор сектор раҳбарларига огоҳлантиришлар берилди.

Бўлимлар