Сағиндиқ Турманов ўзи таълим олган мактабига китоблар совға қилди

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 19 март кунги видеоселектор йиғилишида аҳоли айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига алоҳида тўхталиб, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар савғо қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади” деб таъкидлаб ўтган эди. Президентимизнинг ушбу ташаббуси давлат органлари ва кенг жамотчилик томонидан қўллаб-қувватланди. 



Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов ҳам ўзи таълим олган Қўнғирот туманидаги 47 сонли мактабга бадий асарларни совға қилишди, дея хабар қилмоқда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси 
Кенгаши матбуот хизмати. 



Мазкур акцияда тегишли соҳа вакиллари, мактаб раҳбарияти ўқувчи ёшлар билан суҳбат жараёнида китоб ўқишнинг келажакдаги ҳаёт учун аҳамияти, мамлакатимиз томонидан бугунги кунда ёшларимизга яратилаётган шароитлар хусусида мулоқотлар қилинди. Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавий дунёсининг ривожланишида асосий ўринни эгаллайди. Бу туҳфа қилинган китоблар албатта ўқилади, асраб-абайланади, энг зўр совға сифатида қадрланади. Зеро, маънавиятимиз чашмаси ҳисобланган китоблар халқимиз ҳамда ёшларни эзгулик ва улуғ ишларга чорлашга хизмат қилади.

Бўлимлар