Уддабурон “тадбиркорлар” ўз уйида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланди

   Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг Солиқ соҳасида хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 16 апрель куни ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда  жами баҳоси 6 миллион 8500 сўмлик маҳсулотларни сотиш билан шуғулланиб келаётган уддабурон “тадбиркорлар” фаолияти аниқланди.

  Жумладан, Тахтакўпир тумани Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро С.М. ўз уйида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган жами баҳоси 3 миллион 218 минг сўмлик 6 турдаги алкоголь ва тамаки маҳсулотларини  ноқонуний равишда тегишли рухсат этувчи хужжатларсиз (лицензиясиз) сотиб келганлиги аниқланди.

 Шунингдек, чимбойлик А.К. ҳам тумандаги Кенес овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги рақамсиз уйда ноқонуний равишда тегишли рухсат этувчи хужжатларсиз (лицензиясиз) алкоголь маҳсулотларини сотаётганлиги маълум бўлди. Фуқарога тегишли бўлган 8 турдаги жами баҳоси 2 миллион 790 минг 500 сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

 

 Жойларда солиқ органи ходимлари томонидан аҳолида солиқ маданиятини шакллантириш, ўтказилаётган назорат тадбирлари орқали эса аниқланаётган бу каби қонунни четлаб ўтиш ҳаракатларини қонунийлаштириш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

 

Бўлимлар