Қорақалпоғистонда норасмий ишлаётган 9145 нафар ходим расмий ишга жойлаштирилди

  Юртимизда аҳолининг тинч ва обод юртда фаровон турмуш кечиришларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқдир.

 Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимлари томонидан норасмий ишлаб келаётган фуқароларимизни расмийлаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилаяпти.

  Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимлари томонидан республикамиз бўйича 2019 йил давомида 27 минг 253 минг нафар ходим расмийлаштирилиши режа қилинган эди. Жумладан, йил бошидан республика бўйича 2828 та корхонада норасмий ишловчи 9 145 нафар ходим расмийлаштирилишига эришилди.

  Ушбу рақамни соҳалар кесимида олиб қарайдиган бўлсак:

* 364 та савдо ва умумий овқатланиш корхонарида 1041 нафар;

* 1 293 та ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш корхоналарида 4 523 нафар;

* 222 та қурилиш корхоналарида 1 528 нафар;

* 949 та қишлоқ ҳўжалиги сохасида 2 053 нафар ходим расмийлаштирилди.

  Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, давлат солиқ органлари ходимлари томонидан жойларда конверт усулида ишловчи норасмий ходимларни расмийлаштириш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Бўлимлар