Қорақалпоғистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи инспекторларнинг вазифалари нималардан иборат?

«Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг янги тузилмаси тасдиқланди ва вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Бош инспектори ва етакчи инспекторлари ўз фаолиятларини бошлади.

Фармонга асосан 2019 йил 1-апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш вакил томонидан амалга оширилади.
Вакилнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги инспекторлари тадбиркорлик субъектларининг хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатларини амалга оширишда:
назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилади;
назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тўғрисидаги буюртмаларини кўриб чиқади ва уларнинг асослилигини ўрганади (бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш учун розилик бериш ёки рад этиш, шунингдек, уларнинг муддатларини ўзайттириш ёки кўчириш тўғрисида қарорлар қабул қилади);
Тадбикорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқади.
Вакил инспекторлари мурожаатларни кўриб чиқишда тадбиркорлик субъектларининг ўз хуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, уларнинг лаўазымлы шахсларнинг харакатлари (харакатсизлиги) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқади.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, оилага, меҳнатга доир ва бошқа хуқуқий мунсобатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар, шунингдек судларнинг, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, тергов, суриштирув ва жазони ижро этиш органларининг ваколатига киритилган масалалари Вакил инспекторлари томонидан кўриб чиқилмайди.
Вакил инспекторлари тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича назорат қилувчи органларнинг айбдор мансабдор шахсларини қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўради.

Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги 
Тадбиркорлик субъектларининг 
хуқуқлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг
Қорақалпоғистон Республикасидаги
Бош инспектори вазифасини бажарувчи             Б.С.Даулетияров

Бўлимлар