Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти борми? 

Мамлакатимизда аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга, ижтимоий заиф қатламлар бандлигини таъминлашга, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти, сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Песпубликаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-табдирлари тўғрисида”ги 2018 йил 14-июлдаги ПҚ-3856-сонли Қарорига мувофиқ 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Песпубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш бўйича, аҳоли бандлигини таъминлашда давлат органлари ишлари самарадорлигини ошириш, аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш юзасидан қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилади, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади.

Шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақли, Ўзбекистон Песпубликаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-табдирлари тўғрисида”ги 2018 йил 14-июлдаги ПҚ-3856-сонли Қарорининг 6-бандига мувофиқ биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади, якка тартибдаги тадбиркорлар 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи автомобиль транспортида юкларни энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги ставка бўйича ташиш хизматларидан ҳар ойда олинадиган қатъий белгиланган солиқ тўлайди.

Шунингдек мазкур Қарорда 2018 йил 1 августдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар берилишини назарда тутадиган ишсизлик бўйича суғурталаш тизимини жорий этиш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун харажатларни энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўлаш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир қабул қилинган ходим учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўлаш. Бунда ишга қабул қилинган мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлигини энг кам сон (квота) ошган санадан бошлаб камида 12 ой давомида сақлаш шарти назарда тутилган.

Иш берувчиларга — аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга ҳар бир ходим учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида тўлаш амалиётини жорий қилиниши белгилаб қўйилган

Бундан ташқари 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг тасдиқловчи маълумотлари ва фуқароларнинг аризалари асосида шахсий томорқа хўжаликларида ишловчи фуқароларни банд бўлган шахс сифатида ҳисобга олиш механизмини жорий этилиши белгилаб қўйилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида Амударё тумани Давлат хизматлари марказида тадбиркорлик субьекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш амалиётида фуқароларга ходим ёллаган ҳолда фаолиятини юритиш, иш ўринларини яратиши, уларга берилган имкониятлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари марказ ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг бандлигини таъминлаш хусусида хуқуқий тушунтириш берилиб келинмоқда.

Содиқов Мансур Саидахмедович
Туман Давлат хизматлари маркази директори

Бўлимлар