Нукусда ҳарбий госпиталнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округида Нукус ҳарбий госпитали бошқармаси ва юқумли касалликлар бўлимининг 15 койкали янги қурилган биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Дилшод Чориев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Сағиндиқ Турманов, Нукус ҳарбий прокурори Баҳодир Худойбердиевлар сўзга чиқиб, кейинги йилларда миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва яшаш шароитини яхшилаш, соғлиғини сақлаш, уларнинг борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ҳарбий госпитал замонавий ускуналар билан таъминланиб, малакали соғлиқни сақлаш ходимлари фаолият олиб бормоқда.

Бино Қорақалпоғистон Республикаси Ҳарбий-маъмурий сектори томонидан қуриб топширилди.

Бўлимлар