Нукуслик устанинг сотиб олган перфоратори сифатсиз чиқди. Ускуна сифатлисига алмаштириладими?

Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро  П.Қ шу йилнинг 4 апрель куни Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Фуқарога кўра, 2019 йил  13 март куни Нукус шаҳридаги қурилиш материаллари бозорида жойлашган савдо марказидаги  Азиз исмли сотувчидан  480 000 сўмга перфоратор сотиб олади. Аммо ускуна сифатсиз бўлганлиги учун Федерациянинг Нукус шаҳар жамиятига мурожаат қилади. Федерация ходимлари истеъмолчининг мурожаатини ўрганиб чиқиб сифатсиз перфоратори сифатлисига алмаштириб берилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар